ШАВКАТ САЛОМОВ "БУХОРО"НИНГ ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ!


09 Январь 2017

Янги йил арафасида расмий сайтимизда, мухлислар орасида “Бухоро”нинг йил футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилинган эди.

Сўровномада 2016 йилда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар иштирок этишди. Деярли 25 кун давом этган сўровномада жами бўлиб 1628 нафар мухлис иштирок этди.

Ушбу сўровномада мухлисларнинг 19% (306 нафар) ўз овозларини жамоа сардори Шавкат Саломовга беришди. Бу кўрсатгич футболчилар орасидаги энг юқориси бўлди ва Шавкат Саломов “ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ” унвонига сазовор бўлди.

Сўровномада Азиз Ибрагимов Саломовдан кейин энг кўп овоз тўплаган футболчи ҳисобланади. Ибрагимовга мухлисларнинг 12% (189 нафар) ўз овозларини беришди.

Учинчи ва тўртинчи ўринни Саламат Қутибоев ва Алишер Санаев банд этган. Уларга мос равишда 157 ва 149 нафар мухлис овоз берган.

Сўровноманинг тўлиқ натижалари МАНА БУ ерда.

Сўровномада иштирок этган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 23 50-17 51
2 Насаф 23 41-16 44
3 Бунёдкор 23 31-19 41
4 Пахтакор 23 36-24 41
5 Бухоро 23 36-28 39
6 Қўқон-1912 23 34-31 37
7 Навбахор 23 31-28 36
8 Машъал 23 29-25 34
9 Олмалиқ 23 20-22 32
10 Металлург 23 32-29 30
11 Қизилқум 23 27-30 27
12 Сўғдиёна 23 26-39 24
13 Динамо 23 18-25 23
14 Шўртан 23 20-38 20
15 Нефтчи 23 19-42 17
16 Обод 23 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар