"Бухоро" янги мавсумга тайёргарликни бошлади!


21 Декабрь 2016

19 декабр куни “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғилишди.

Кеча 20 декабрдан бошлаб жамоа янги мавсумга тайёргарликнинг илк босқичини бошлаб юборди. Маввсумолди тайёргарлик жараёнларининг биринчи босқичи 19-28 декабрга белгиланган. Шундан сўнг янги йил муносабати билан кичик танафус берилади ва футболчилар яна пойтахтда йиғилишади. 4 январдан бошлаб “Бухоро”  йиғинларнинг иккинчи босқичига киришади. Айнан январ ойидан бошлаб жамоа кўплаб назорат учрашувлари ташкил этади.

Кеча бўлиб ўтган илк машғулотда жамоанинг асосий таркиби билан бирга ёшлари ҳам шуғулланишди.

“Бухоро” йиғинида иштирок этаётган футболчилар: Шавкат Саломов, Саламат Қутибоев, Санъат Шихов, Баходир Пардаев, Александр Мерзляков, Шавкат Муллажонов, Руслан Мельзиддинов, Алишер Санаев, Сухроб Нематов, Жамолиддин Убайдуллаев, Анвар Ражабов, Асилбек Омонов, Шохжаҳон Насимов, Мирфайз Мухиддинов, Сардор Сулаймонов, Нозим Умуров, Нодир Давлатов, Ислом Холиқов ва бир қанча ёшлар таркибидан жалб қилинганлар иштирок этишди.  

Машғулотларда иштирок этмаган футболчилар яқин кунлар ичида жамоа сафига келиб қушилишади. Артём Филипосян ва Максимилиан Фомин жароҳатдан деярли фориғ булишди ва яқин кунларда улар ҳам жамоа ихтиёрига етиб келишлари кутилмоқда.

Азиз Ибрагимов янги йил байрамидан сўнг, январ ойида бошланадиган йиғинга келиб қўшилади.


Турнир жадвали

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 23 50-17 51
2 Насаф 23 41-16 44
3 Бунёдкор 23 31-19 41
4 Пахтакор 23 36-24 41
5 Бухоро 23 36-28 39
6 Қўқон-1912 23 34-31 37
7 Навбахор 23 31-28 36
8 Машъал 23 29-25 34
9 Олмалиқ 23 20-22 32
10 Металлург 23 32-29 30
11 Қизилқум 23 27-30 27
12 Сўғдиёна 23 26-39 24
13 Динамо 23 18-25 23
14 Шўртан 23 20-38 20
15 Нефтчи 23 19-42 17
16 Обод 23 15-52 9

Сўровнома

Овоз берганлар сони: 0
Хомийлар